Хитой Молия Вазири Жин Рен Кинг мамлакат ҳарбийларига ажратилаётган маблағ бу йил қарийб 12 фоизга оширилишини маълум қилди.

Хитой Парламенти сессиясининг бугунги мажлисида нутқ сўзлаган Жин Рен Кинг: “Жорий молия йилида Хитой ҳукумати ҳарбий ҳаражатлар учун 25 миллиард доллар сарфлайди”, - деган.