Россияга қарашли вертолёт Шимолий Қутб яқинида 12 нафар олимни эвакуация қилиш учун бугун оқиб кетаётган муз устига қўнишга муваффақ бўлди.

Қутқарувчилар гуруҳи билан бирга бўлган Россия Давлат Думаси раиси ўринбосари Артур Чилингаров эвакуация муваффақиятли ўтганини, 12 тадқиқотчи, иккита ит вертолёт бортида эканини операция ўтказиш марказига радио алоқа орқали хабар қилди.
Тадқиқот станцияси иқлим ўзгаришини ўрганиш учун 10 ой олдин Шимолий Қутб яқинига қурилган эди. Чоршанба куни 10 метр баландликдаги муз девор станция устига қулаган. Натижада станция қурилган муз парчаси оқиб кета бошлаган.