Интерфакс” ахборот агентлигига кўра, Москвадаги кўп қаватли уйлардан бирида рўй берган портлаш оқибатида 9 киши тан жароҳати олган.

Портлаш оқибатида 8 квартира яшаш учун яроқсиз ҳолатга келган. Уйдаги барча коммуникациялар ишдан чиққан. Уйда яшовчилар яқин ўртадаги мактаблардан бирига кўчирилди.
Шу соатгача олинган маълумотга кўра, портлаш газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли юз берган.