Бугун 8 март- Халқаро хотин-қизлар куни. Шу кун муносабати билан “Халқаро амнистия” ташкилоти аёлларни зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида глобал кампания бошлади.

“Халқаро амнистия” ташкилоти Бош директори Ирен Хан бу ҳақда шундай деди:

“Аёлларга қилинаётган зўравонлик деганда, зўравонликларни содир этаётганлар жазоланмай қолаётганлиги, тенгсизлик, жамиятдаги ҳурофот ва бу масалани ҳал этишдаги эътиборсизлик назарда тутилади. Зўравонлик- ҳамма жойда мавжуд муаммо, лекин уни ҳал қилса бўлади”,- деди Ирен Хан.