Япония ҳукумати мамлакат армияси қудратини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Парламент муҳокамасига тақдим этиладиган мазкур ҳужжат ҳарбийлар қудратини оширишни ва АҚШ кучлари билан мувофиқлашган ҳаракат олиб боришни назарда тутган. Япония ҳукумати бугун тасдиқлаган қонун лойиҳаси, шунингдек фавқулодда ҳолатлар юзага келган пайтда Япония ва АҚШ ҳарбийларига мамлакатдаги портлар, аэропортлар, автомобил йўллари ва бошқа жамоат жойларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради.