Гуантанамодан қўйиб юборилган британиялик ўз ватанида ҳам озод этилди.

АҚШ нинг Гуантанамо ҳарбий базасидаги қамоқхонадан Буюк Британия ҳукуматига қайтариб берилган 5 нафар британияликдан биттаси Жамол ал-Харит, сўроқ қилингандан сўнг озод этилди. Британия расмийларининг айтишларича, унинг террористик фаолиятга алоқадорлигига оид гумонлар ўз тасдиғини топмаган.