Америка Қўшма Штатларининг Гуантанамо ҳарбий базасидаги қамоқхонадан Буюк Британияга берилган барча маҳбуслар озод этилди.

Аксилтеррор хизмат ходимлари чоршанба куни ўтказган сўроқдан сўнг 4 нафар британиялик айбсиз деб топилди. Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Жамол Ал Ҳорит исмли маҳбус озод этилган эди.