Бугун Россия Ташқи Ишлар вазирлиги Грузия ҳукуматини Ажария ҳукуматини ағдаришга уринишда айблади.

Шунингдек, Россия ҳукумати Грузияни Ажария автоном республикасини яна Тбилиси назоратига қайтариш йўлидаги уринишларни тўхтатишга чақирди. Айни пайтда Россиянинг Грузиядаги элчихонаси маҳаллий ва хорижий ахборот воситаларида тарқалган “Россия Ажариядаги ҳарбий базага қўшимча ҳарбийларни юборяпти” деган хабарларни ҳам инкор қилди.
Грузия Президенти Михаил Саакашвили Ажарияни марказий ҳукумат назоратига қайтариш ташаббусларини э’лон қилган. Бугун Михаил Саакашвили Россия Грузиянинг ички ишларига аралашмаслигига ишочи комил эканлигини билдирди.