Бугун икки миллиондан ортиқ тайванлик 20 мартда бўладиган сайловларда Президентликка номзод Лиен Чанни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқдилар.

Иқтидордаги Президент Чен Шуи Биан билан беллашадиган Лиен Чан миллатчи КМТ партияси номзоди ҳисобланади.
Демократик Тараққиёт партияси вакили бўлган Президент Чен Шуи ва Президентликка даъвогарнинг сайловолди дастури деярли бир хил. Улар фақат Хитойга нисбатан сиёсат борасида бир-биридан фарқ қилади. Президент Чен Шуи Тайван Хитойдан мустақил бўлишини истайди, Президентликка даъвогар эса Хитойга кўпроқ ёнбосишини хоҳлайди.