Европа Иттифоқи комиссияси вакили Крис Паттен Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.

У Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан Алмати учрашувидан сўнг шундай деди:
“Ўйлайманки, жорий йилнинг май ойида Европа Иттифоқига янги аъзоларнинг қабул қилиниши билан, Қозоғистон ва Иттифоқ ўртасидаги муносабаталар янада мустаҳкамланади. Бу Қозоғистонга қўшимча бозор бўлиб, Европа Иттифоқига қилинаётган экспорт ҳажмининг кўпайишига омил яратади”.
Крис Паттен чоршанба куни Қироғизистонга, пайшанба куни Тожикистонга ва жума куни Ўзбекистонга сафар қилади.