11 март куни 200 кишининг ўлимига сабаб бўлган Мадриддаги террорчилик ҳаракатидан сўнг, Европа террорчиликка қарши курашни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испания Ички Ишлар вазири Анхел Асебес шундай деди:

“Биз тез кунларда Мадридда Европа Иттифоқининг аксилтеррор хизматлари вакиллари учрашувини ўтказмоқчимиз. Бу террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш, ахборот алмашиш ва режалаштириш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш учун керак”,-деди Анхел Асебес.