Бугун Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида содир этилган бомба ҳужуми оқибатида икки киши нобуд бўлди.

Маълумотларга кўра, ичига бомба ўрнатилган автомобил Британия ҳарбийлари матбуот анжуманлари ўтказадиган мехмонхона яқинида портлаган. Шунингдек, фожиалар Ироқнинг бошқа шаҳарларида ҳам рўй берди. Ироқнинг Баакуба шаҳрида коалиция маъмурияти тарафидан молияланадиган "Дияла" телеканалининг уч журналисти отиб ўлдирилди. Бағдод халқаро аэропорти яқинида рўй берган отишмада эса икки АҚШ ҳарбийси халок бўлди.