Тайван Президенти Чен Шуйбянга нисбатан суиқасд уюштирилди.

Ўқотар қуролдан яраланган Чен Шуйбян дарҳол касалхонага келтирилди. Президент вакилининг айтишича, унинг саломатлиги хавф остида эмас. Бу террорчилик ҳужуми мамлакат Президентлигига сайловлар ўтказилишидан бир кун олдин содир этилди.
Чен Шуйбян Тайванни Хитойдан бутунлай мустақил қилиш тарафдори.