Бугун Косовода тинчлик ҳукм сура бошлади.

Азизулло Арол
Косовода серблар билан албанлар ўртасида бир неча кундан буëн давом этиб келган тўқнашувлар бугун тўхтади. Тўқнашувларда камида 30 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одам жароҳатланди.
Кеча НАТО қўмондони Грегори Жонсон¸ серблар минтақасидаги исëн¸ ўт қўйиш ва ҳужумларнинг миллатлараро можароларга айланишининг зудлик билан олдини олиш керак¸ деб баëнот берди.
2055
"Биз ҳозир ушбу муаммо устида биргаликда иш олиб бормоқдамиз. Этник тозалашларнинг бошланиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида биз биринчи бўлиб бу ерга келдик"¸- дейди НАТО қўмондони Жонсон.
НАТО ташкилотига аъзо 7 давлат Косовога қўшимча 2 минг аскар юборишга қарор қилди. Мазкур кучлар Косоводаги 18 мингдан иборат барқарорлик ўрнатувчи кучларга ëрдам кўрсатади.