Бугун Таиланд жанубида мамлакат Ички Ишлар ва Мудофаа вазирлари билан учрашув ўтаётган бино яқинида портлаш содир бўлди.

Икки вазир полиция ходимлари билан мамлакатнинг мусулмонлар яшайдиган минтақасида сўнгги пайтларда зўравонлик ҳоллари тез-тез кузатилаётгани масаласини муҳокама қилаётган пайтда кўчанинг нариги бетида портлаш юз берган. Натижада камида бир одам жароҳатланган.
Айни пайтда, Таиланд жанубидаги паркда ўриндиқ остига қўйилган қути ичидан топилган бомбани мутахассислар зарарсизлантирган.
Жорий йилда мусулмонлар яшайдиган Таиланд жанубидаги уч вилоятда 54 одам турли зўравонликларда нобуд бўлган.