Испаниялик ҳакамлар 11 март куни Мадриддаги поездларда содир этилган бомба портлашларига алоқадорликда гумон этилиб қўлга олинган тўрт шахс ҳозирча озод этилмаслиги ҳақида буйруқ бердилар.

Уч марокашлик ва бир Испания фуқароси терроризмда айбланмоқда. Мадрид портлашларига алоқадорликда гумон этилиб қўлга олинган яна бир марокашлик далиллар етарли эмаслиги сабабли озод этилди.