Бугун АҚШ ҳарбийлари Ироқ қамоқхоналаридан қарийб 500 нафар маҳбус озод этилганини маълум қилдилар.

Полковник Жил Моргенталерга кўра, хавфсизликка таҳдид солмайди, деган ҳулосага келинганидан кейин 494 нафар ироқлик маҳбус қамоқлан озод этилган.
Айни пайтда, Ироқда полиция ўққа тутилгани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар олинмоқда.
Хабарларга кўра, Бағдод жанубидаги Хилла шаҳрида қуролли шахслар беш полиция ходимини отиб ўлдирган.