Сўнгги пайтларда Ироқдаги полиция ходимлари ва АҚШ етакчилигидаги коалиция учун ишлаётган одамларга қарши тез-тез қуролли ҳужум уюштирилмоқда. Ироқ расмийлари маълумотига кўра, қуролли ҳужумлар оқибатида ўлган ироқлик полиция ходимлари сони АҚШ ҳарбийлари кўрган талафотдан анча кўп.