Бугун Хамас расмийлари гуруҳнинг янги маънавий раҳбарини сайлаш учун яқин фурсатда сайловлар ўтказилишини маълум қилдилар.

Хамас жанггари гуруҳининг аввалги манавий раҳбари Шайҳ Аҳмад Яссин Исроил уюштирган суиқасд оқибатида нобуд бўлган эди.
Хамаснинг асосчиларидан бири ва сиёсий раҳбари ҳисобланган Муҳаммад Шамаага кўра, гуруҳнинг янги маънавий раҳбари демократик йўл орқали сайланади. Шамаанинг яна билдиришича, сайловлар уч кунлик мотамдан кейин бўлиб ўтади.