АҚШнинг иқтидордаги ва собиқ юқори мартабали мулозимлари Америка конгреси мустақил комиссияси олдида кўрсатма бера бошлади.

Мустақил комиссия 11 сентябр фожиалари юзасидан текширув олиб бормоқда.
Комиссиянинг бугунги мажлисида Оқ уйнинг собиқ мулозими Ричард Кларк эътирофи тингланди.
Бундан аввал Кларк Буш маъмуриятини "Ал-Қайда" хавфини бўрттириб кўрсатганликда айблаган эди.
Комиссия мажлисида АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт ¸иқтидордаги давлат котиби Колин Пауэлл ва АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелдлар ҳам кўрсатма берди.