Қирғизистон Президенти Аскар Акаев ўлим жазоси белгиланиши мумкин бўлган жиноятлар сонини қисқартирди.

Бишкек рахбари вакили бу ҳақда маълум қилар экан айни чора Қирғизистонда жиноят кодексини янада либераллаштириш ва 2010 йилга қадар ўлим жазосини умуман бекор қилиш сари ташланган қадам эканини қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 1998 йилда ўлим жазосига мораторий жорий қилинган ва у ҳамон амалда.