Ироқнинг АҚШ етакчилигидаги коалиция маъмурияти Ироқ Мудофаа Вазирлиги тузилганини эълон қилди.

Янги тузилган идора Ироқдаги коалиция маъмуриятига хисобот бериб туради. Маъмурият расмийси бу ҳақда маълум қилар экан, Ироқ Мудофаа вазирлигига рахбарлик қилувчи шахс номи ушбу хафтада эълон қилинишини айтди.

Ироқнинг Бағдод шимолидаги Тожи шаҳри атрофида бир америка аскари ўлдирилган, яна бири ярадор қилинган. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакили Марк Киммит бу ҳақда маълум қилди.
"Коалиция кучлари ушбу худуддаги икки объектда яқинда Америка базаларига қилинган ҳужумларга алоқадор шахсларни қидираётган эдилар. Саккиз киши қўлга олинди. Улардан беш нафари биринчи объектда, қолган уч нафари иккинчи объектда қўлга туширилди", -деди Киммит.
Шунингдек, Ироқнинг Баакуба шаҳрида мина портлашидан бир АҚШ аскари ҳалок бўлди, яна бир аскар яраланди.