Оқ Уйнинг билдиришича¸ келаси ойда Президент Жорж Буш Яқин Шарқ лидерлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

Азизулло Арол
12 апрелда Буш Миср Президенти Ҳусни Муборак билан Техасдаги дала ҳовлисида учрашади. Ундан икки кун ўтиб¸ Исроил Бош Вазир Ариел Шарон билан Вашингтонда мулоқот қилади. 21 апрелда эсаИордания Қироли Абдуллони қабул қилади.
Оқ Уйга кўра¸ учрашувларда террорга қарши кураш ва Исроил-Фаластин тинчлик масаласи муҳокама этилади.