Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоновнинг айтишича¸ мамлакатнинг куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралари ходимлари 2000 йилдан буëн 32 тонна наркотик моддани мусодара қилган.

Азизулло Арол
Раҳмонов БМТнинг наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи идораси вакили Жэмс Каллаҳан билан учрашувидан кейин маълум қилишича¸ наркотик моддалар Тожикистон миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда ва бу соҳада кураш олиб бориш мамлакатнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.