Ироқда бугун камида саккиз киши содир этилган портлашларда яраланди.

Бомбалардан бири Бағдод шимоли-шарқида махаллий полициячилардан бирининг уйи олдида портлатилган. Бу портлашда 5 киши яраланди. Улардан иккитаси болалардир. Иккинчи портлаш эса Киркук шаҳридаги полиция автомашиналари қўйиладиган майдонда содир этилди. Бу ерда уч киши яраланди.

Кеча Ироқда 4 киши нобуд бўлган ва 19 киши яраланган эди.