Бугун эрталаб Туркия шарқида кучли зилзила юз берди.

Хабарларга кўра, 19 одам оғир жароҳатланган. Ўнга яқин қишлоқ вайрон бўлган.
Зилзиланинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 5,3 баллни ташкил этган. Икки кун аввал ҳудди мана шу ҳудудда юз берган кучли зилзила оқибатида 9 киши нобуд бўлган эди.