Афғонистон президенти наркотик моддаларга қарши кураш олиб бориш учун ëрдам сўради.

Азизулло Арол
Бугун Берлинда иш бошлаган халқаро анжуманда Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай мамлакатда наркотик моддалар ишлаб чиқарилишига чек қўйиш учун кўпроқ ëрдам кўрсатишларини сўраб¸ анжуман иштирокчиларига мурожаат қилди.
Унинг айтишича¸ ушбу муаммони Афғонистоннинг ўзи якка ҳолда ҳал қилишга қодир эмас.
"Наркотик моддалар Афғонистонга катта путур етказмоқда. Ҳеч ким¸ айниқса¸ ҳеч қайси давлат гиëҳванд моддалар савдогари¸ деб аталишини истамайди"¸- деди Афғонистон президенти.