Чеченистон собиқ Президенти Аслан Масхадовнинг шахсий қўриқчилари бошлиғи Шаа Турлаев Россия ҳарбийларига таслим бўлгани хабар қилинди.

Шимолий Кавказдаги Россия қўшинлари матбуот вакили Иля Шабалкин ахборот агентликларига Турлаев Ножай-Юрт минтақасида таслим бўлганини билдирди: “Масхадовнинг шахсий қўриқчилари бошлиғи Шаа Турлаев таслим бўлди. Турлаев узоқ вақт Масхадовнинг хавфсизлигини таъминлаган. У Ичкериянинг собиқ раҳбарлари сингари ўзининг ночор вазиятини тушунди. Менимча, чечен халқи ўз йўлини танлагани унинг шундай қарор қабул қилишига туртки бўлган”, - дейди Иля Шабалкин.
Шаа Турлаевнинг таслим бўлгани ҳақидаги маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.