АҚШ ҳарбийлари бугун Ироқда америкалик икки аскар қурбон бўлганини маълум қилдилар.

Бир аскар Бағдодда йўл ёқасида бомба портлагани оқибатида, иккинчи аскар Фаллужа шаҳрида амалга оширилган ҳужум оқибатида нобуд бўлган.
Шунингдек, бугун Киркукдан 50 километр ғарбда жойлашган Хавижа шаҳрида АҚШ аскарлари қуролли ҳужум уюштирган шахслардан бирини отиб ўлдирдилар. Воқеада яна бир шахс ярадор бўлди.