Араб Лигаси раҳбари Амр Муса Исроил Бош вазири Ариел Шароннинг Фаластин лидери Яссир Арафат ҳаётига қарши суиқасд уюштириш таҳдидини қоралади.

Амр Муса араб дунёси ва халқаро ҳамжамиятни Исроил Бош вазирининг “хавфли таҳдидига қарши” бирлашишга чақирди.
Бугун Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида сўзлаган Ясир Арафат ўзиникидан кўра кўпроқ одамлар хавфсизлигидан ташвишда эканини билдирди.