Испания Ички Ишлар вазири Энжел Эсебес кеча Мадрид ва Сивилья шаҳарлари ўртасида қатнайдиган тезюрар поезд изидан топилган динамит 11 март куни Мадриддаги поездларда портлатилган бомбалар билан бир хил эканини билдирди.

Бугун Мадридда бўлиб ўтган матбуот брифингида Испания Ички Ишлар вазири поезд изига 12 килограмм оғирликдаги динамитни ким ўрнатганини айтишга ҳали вақт эрталигини маълум қилди.
Испания хавфсизлик кучлари мамлакат темир йўл тармоқларини текшириш ва уларни қўриқлаш ишларини бошлаб юборди.