Франция полицияси Испаниядаги Баск сепаратчиларининг ЭТА жанггари гуруҳига тегишли қурол-яроғ ва портловчи моддаларни қўлга туширди.

Франция полициянинг бугун маълум қилишича, мамлакат жанубидаги Баён шаҳрида кеча ўтказилган рейд давомида бир хонадондан компютер ва қуроллар топилган.
Испания Ички Ишлар вазири Энжел Эсебеснинг маълум қилишича, рейд давомида тўртта портловчи қурилма топилган, улардан иккитаси ишга туширилишга тайёр ҳолатда бўлган.