Покистоннинг Карачи шаҳрида полиция бўлимига қилинган ҳужум оқибатида 6 киши нобуд бўлган.

Махаллий амалдорларнинг билдиришларича, Карачи аэропорти яқинида жойлашган полиция бўлимига қуролланган 10 нафар киши кириб келган ва ўт очган. Отишмада 5 полициячи ва 1 ҳужумчи ҳалок бўлди.

Қилинган ҳужум учун масъулиятни ҳеч қандай гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Айни пайтда ҳужумчиларни қидириш амалиёти олиб борилмоқда.