Россия харбий қўмондонлиги кеча Тбилисида юз берган портлаш юзасидан тергов тугагунича изох беришни истамади.

Тбилисидаги портлаш оқибатида Россиянинг Кавказдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи Генерал Александр Студеникин яраланган эди.
Портлаш Тбилиси марказида юз берган эди. Портловчи қурилманинг Россия зобитлари яшайдиган уй деворига ўрнатилгни маълум бўлди. Портловчи қурилма уй ëнидан Генерал Студеникин ўтаëтган пайтда ишга тушган.