Литванинг собиқ Президенти Роландас Паксас қон босими ошганлиги боис касалхонага ëтқизилди.

Кеча Паксас Литва парламенти томонидан вазифасидан бўшатилган эди. Бундан олдин Литва конститутциявий суди президентни мамлакат асосий қонунини бузганликда айбдор¸ деб топган эди. Янгидан Президент сайловлари ўтказилгунга қадар Парламент раиси Артурас Паулаускас мамлакат раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Паксас импичмент йўли билан лавозимидан кетказилган Европадаги биринчи Президент бўлди.