Британияда террорчиликка қарши курашувчи идора тузилди.

Унга Ички ишлар вазирлигининг мартабали ходимаси Хейзел Блиерс рахбар этиб тайинланди. АҚШнинг террорчиликка қарши курашдаги яқин иттифоқчиси бўлган Британияда сўнгги пайтларда аҳоли орасида террор хуружларидан хавотир ҳар қачонгидан кучли. Британия хавфсизлик кучлари эса мамлакат бўйлаб назоратни кучайтирган.