АҚШ Президентининг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Кондолиза Райс бугун 2001 йил 11 сентябр террор ҳужумлари сабабларини ўрганаётган мустақил комиссия олдида кўрсатма берди.

Комиссия эшитувларида Райс 20 йил давомида АҚШнинг олдинги маъмуриятлари ўсиб бораётган терроризм хавфига етарли даражада эътибор бермаганини таъкидлади.