Сан-Франциско шаҳрида АҚШ, Япония ва Жанубий Корея давлатлари вакилларининг ёпиқ эшиклар ортидаги учрашуви бўлиб ўтди

Улар Шимолий Корея ядровий дастури муаммоларини муҳокама қилдилар. Хитой, Россия ва Шимолий Корея вакиллари иштирок этадиган янги музокаралар даври учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Учрашувда иштирок этган АҚШ Давлат Котиби ўринбосари Жеймс Келли шундай деди:
“Узоқ вақтдан бери бизнинг мақсадимиз, Шимолий Корея ядровий ишлаб чиқаришларни тўхтатганига ишонч ҳосил қилиш эди. Ўтказган музокаралардан сўнг, мен ишчи гуруҳнинг ўз фаолиятини бошлашига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигига амин бўлдим.”