Бугун Ғазо Секторида 12 ёшли фаластинлик қиз нобуд бўлди

Фаластинлик шифокорлар ва гувоҳларнинг билдиришларича, Исроил аскарлари Хон Юнус шаҳридаги ал-Амал маҳалласига қарата ўт очганида дайди ўқлардан бири ошхонада қизчага теккан ва у нобуд бўлган.
Исроил армияси Хон Юнусда тўқнашув бўлганини тасдиқлади ҳамда қизнинг ўлими ҳақидаги маълумот ўрганилаётганини билдирди.