Доғистонда “Чегара билмас врачлар” ташкилотининг Шимолий Кавказ миссияси бошлиғи Арян Эркел икки йиллик тутқунликдан сўнг озод қилиниб, ватани Ҳолландияга қайтди.

“АНП” маҳаллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эркел , Роттердамда ҳарбий самолётдан тушиши билан ерни ўпган. Уни онаси ва мамлакат Ташқи Ишлар Вазири Бен Бот кутиб олди.
Эркел милиция ва Федерал Хавфсизлик Хизмати ходимлари ўтказган операция натижасида озод қилинди. Операция тафсилотлари ҳақида ма’лумотлар йўқ. Эркелни озод қилишда пул тўланмаганлиги айтилмоқда.