Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурайнинг бугун айтишича¸ агарда АҚШ Президенти Жорж Буш Исроилнинг Ғарбий Соҳилдан яҳудийларни кўчириш таклифини тасдиқласа¸ Яқин Шарқ тинчлик жараëнига ëрдамлашмаган бўлади.

Қурай шунингдек¸ агар Буш ва Шарон АҚШ олға сурган "йўл харитаси" деб аталувчи тинчлик режасидан бошқа ҳар қандай режани қабул қилсалар¸ Яқин Шарқда тинчлик бўлмаслигидан огоҳлантирди.