Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов пайшанба куни Москвага сафар қилади.

Икки кунлик ташрифи давомида Каримов Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боради. Сўнгги марта томонлар бундан саккиз ой олдин мулоқот қилган эдилар. Ўзбекистон Президентининг ушбу ташрифи ўтган ой охири ва шу ой бошларида республикада юз берган портлашлардан кейин амалга ошмоқда. Каримов портлашлар учун аввал маҳаллий радикал исломчиларни айблаган эди. Кейинчалик Ал-Қайда террор тармоғининг қўли борлигини олға сурди.