Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги Ироқда вужудга келган кескин вазият туфайли Россия¸ Украина ва МДҲга аъзо бошқа мамлакатлар фуқароларини мамлакатдан эвакуация қилишни бугун ҳам давом эттирди

Азизулло Арол
Бугун Россия ва МДҲ мамлакатларининг 117 фуқароси Бағдоддан Москвага олиб келинди.
Ироқдан МДҲнинг 816 фуқаросини эвакуация қилиш пайшанба куни бошланган эди. Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлигига кўра¸ ҳозирга қадар 366 ишчи Ироқдан олиб чиқилди. Уларнинг ҳаммаси "Техпромэкспорт" ширкати ишчиларидир.