Хитойнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган кимё заводида портлаш юз бергани оқибатида 9 одам нобуд бўлди.

Фалокат туфайли 150 минг одам ўз уйларини ташлаб бошқа жойга қочишга мажбур бўлдилар. Хитой расмийларининг маълум қилишларича, заводда хлор гази оқиб чиқаётган камида учта цистерна портлаган. Заҳарли газ ҳавога тарқалгани сабабли завод атрофидаги 3 километр масофада яшайдиган аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган.