Колумбия ҳарбий денгиз флотига қарашли ўқув-машқ кемаси бортида катта миқдорда наркотик моддалар топилди.

Колумбия расмийларига кўра, АҚШга жўнаб кетиши олдидан текширилганида кеманинг моторлар жойлашган хонасидан яшириб қўйилган 16 ярим килограмм героин ва 10 килограмм кокаин топилган. Қўлга туширилган наркотикларнинг АҚШ ва Европа қора бозорларидаги нархи бир неча миллион долларни ташкил этиши айтилмоқда.