АҚШда Президентлик сайловларига хали 6 ой вақт бўлишига қарамай, телевидение орқали сиёсий рекламалар учун ҳозиргача рекорд даражадан ортиқ, яъни, 90 миллион доллардан кўп пул сарфланди.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг бугун билдиришича, етти ҳафта давомида иқтидордаги АҚШ Президенти Жорж Буш телереклама учун камида 50 миллион доллар сарфлаган. Сайловлардаги унинг рақиби Демократик партия вакили Жон Керри эса 12 миллион доллар сарфлади. Сиёсий манфаатга эга бўлган бошқа турли гуруҳлар эса сайлов билан боғлиқ телерекламалар учун 28 миллион доллар маблағ сарфлаган.