Бугун Афғонистон жанубида жойлашган Нимрўз вилояти ҳокими Карим Брави шанбага ўтар кечаси саккиз нафар ҳукумат аскари ўлдирилганини маълум қилди.

Улар Толиблар уюштирган ҳужум оқибатидан қурбон бўлганлари тахмин қилинмоқда. Нимрўз ҳокимига кўра, жанггарилар аскарлар хизмат вазифасини ўтаётган текширув пунктини автомат ва гранатомётлардан ўққа тутган.