Грузиянинг собиқ Президенти Эдуард Шеварнадзега БМТ Бош Котиби Кофи Аннаннинг маслаҳатчиси бўлиш таклиф этилди.

БМТ Бош Котиби ёрдамчиси Кул Чандра Гаутам кеча Тбилисида бўлиб ўтган сўзлашув чоғида Шеварнадзега шу ҳақдаги таклифни берган.
Грузиядаги ҳукмрон Миллий Ҳаракат партияси лидери Звяд Жижигури Шеварнадзенинг БМТга маслаҳатчи бўлиши ташкилот обрўсига путур етказишини таъкидлаб, Аннаннинг ташаббусини танқид қилди.