Босния шарқида полиция Халқаро Трибунал томонидан қидирилаётган ҳарбий жиноятчиларни қўлга олиш амалиётини ўтказмоқда.

Полиция вакилига кўра Босниянинг Сербия билан чегарадош ҳудудларида кўплаб ҳарбий жиноятчилар яширингани ҳақида маълумотлар бор. Европа Иттифоқи вакилига кўра, гувоҳлар Босния ҳарбий жиноятчилари рўйҳатининг биринчи қаторида исмлари қайд этилган Радован Каражич ва Радко Младичларни Сербия чегарасидан ўтаётган пайтларида кўришган.