БМТнинг Мьянмадаги махсус вакили Разали Исмоил мамлакат муҳолифати раҳбари Аун Сан Су Чжининг уй қамоғидан бўшатилишига умид билдирди.

Кеча Мьянма ҳарбий хунтаси “Демократия учун Миллий Лигаси” муҳолифат ҳаракатига ўз штаб-квартирасини қайтадан очишга руҳсат берди. Мьянма муҳолифати лидери, Нобел мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи ўтган йилнинг май ойидан бери уй қамоғида сақланмоқда.